Жорий йилнинг 25 июль куни Россиянинг Саратов шаҳридаги ўн қаватли турар-жой биносида портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлди.
“Кўп хонадонли, ўн қаватли турар-жой биносининг кириш қисмида портлаш содир бўлди. Ҳозирда ёнғин-қутқарув хизматлари воқеа жойида ишламоқда”, дейилади хабарда.
Фавқулодда хизматлар вакилларининг сўзларига кўра, портлаш оқибатида бинонинг 10-қаватидан 1-қаватигача бўлган қисми қулаб тушган. Бироқ портлашдан сўнг ёнғин чиқмаган.
РБК ахборотига кўра, бинонинг бурчакдаги кириш қисми қулаган, энг катта вайроналар 7-қаватдан 10-қаватгача бўлган қисмда юз берган. Ҳозирда воқеа жойида ёнғин-қутқарув бригадалари ишламоқда.
Қутқарувчилар бетон парчалари остидан 5 кишининг жасадини топишди. Яна бир киши шифохонада вафот этди.