АсосийСиёсат

Эрдўған ҳам Ўзбекистон етакчисини туғилган куни билан табриклади

Туркия лидери Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқлигини айтган.

'Эрдўған ҳам Ўзбекистон етакчисини туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

Бугун, 24 июль куни Туркия Президенти Ражаб Тоиб Эрдўған 68 ёшни қаршилаган Президент Шавкат Мирзиёевни туғилган куни табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

“Ҳурматли Президент жаноблари, азиз қардошим! Сизни таваллуд айёмингиз муносабати билан чин қалбимдан табриклаган ҳолда, Яратгандан сиз, жаноби олийларига сиҳат-саломатлик ва хотиржамлик тилайман”, — деган Эрдўған.

Шунингдек,  Туркия раҳбари ўзининг қутловида глобал синовларга қарши туркий дунёнинг фаровонлиги ва тараққиётини таъминлаш мақсадида икки томонлама ва кўп томонлама платформаларда, хусусан, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқ қолишини айтган.

“Айни қатъият сиз, азиз биродарим томонидан ҳам баҳам кўрилаётгани менга чексиз мамнуният бағишлайди. Фурсатдан фойдаланиб, сиз, жаноби олийларини таваллуд айёмингиз билан яна бир бор табриклаб, дўст ва қардош ўзбек халқининг тараққиёти ва тинчлиги йўлидаги саъй-ҳаракатларингиз муваффақиятли давом этишини тилаб қоламан”, — деган Туркия етакчиси.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Арқадағ” Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 24.07.2025 11:51

    “Арқадағ” Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

    Туркманистон миллий етакчиси давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

    'Ўзбекистон ДХХ раҳбари Толибон амалдори билан Кобулда кўришди'ning rasmi

    Сиёсат 23.07.2025 11:12

    Ўзбекистон ДХХ раҳбари Толибон амалдори билан Кобулда кўришди

    Учрашувда Қурбоновдан ташқари, ДХХ раисининг ўринбосари Фаррух Мухторов ва чегара қўшинлари қўмондони Салимжон Ҳасанов ҳам иштирок этган.

    '“Агар имкониятлардан тўғри фойдаланилса, Зомин тумани ишсизликдан холи ҳудуд бўла олади“'ning rasmi

    Сиёсат 22.07.2025 19:52

    “Агар имкониятлардан тўғри фойдаланилса, Зомин тумани ишсизликдан холи ҳудуд бўла олади“

    Шавкат Мирзиёев Жиззахда амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

    'Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зомин туманида қурилаётган маиший техника заводини кўздан кечирди'ning rasmi

    Сиёсат 22.07.2025 18:25

    Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зомин туманида қурилаётган маиший техника заводини кўздан кечирди

    “Навоий” махсус саноат паркининг филиали сифатида ташкил этилган мажмуа 80 гектарда жойлашган.

    'Мирзиёев нега Жиззахга бормоқчи?'ning rasmi

    Сиёсат 22.07.2025 11:01

    Мирзиёев нега Жиззахга бормоқчи?

    Давлат раҳбари вилоятдаги саноат ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганади.

    '“Транс-Афғон” темир йўли бўйича келишув имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат 18.07.2025 07:07

    “Транс-Афғон” темир йўли бўйича келишув имзоланди

    Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.