АсосийДунё

Украинада антикоррупсия идораларининг мустақиллиги чекланмоқда — фуқаролар норозилик билдирмоқда

Киевда мингдан ортиқ одамлар парламент қабул қилган янги қонун лойиҳасига қарши норозилик акциясига чиқди.

'Украинада антикоррупсия идораларининг мустақиллиги чекланмоқда — фуқаролар норозилик билдирмоқда'ning rasmi

Украина парламенти 22 июль куни қабул қилган 12414-сонли қонун лойиҳасига кўра, Мамлакатнинг асосий антикоррупсия идоралари — NAБУ ва SAP — Бош прокуратурага бўйсундирилади. Қонун генпрокурорга тергов ишларини назорат қилиш, прокурорлар ўртасида вазифаларни қайта тақсимлаш ва ёзма кўрсатмалар бериш ҳуқуқини беради.

Киевдаги Иван Франко майдонида мингдан ортиқ фуқаро қонунга қарши митинг ўтказди. Акция иштирокчилари президентдан қонунга вето қўйишни талаб қилмоқда. Шунингдек, шунга ўхшаш норозилик тадбирлари Лвов ва Днепрда ҳам режалаштирилган.

Еврокомиссар Марта Кос бу қонун орқали “НАБУ мустақиллигини йўққа чиқариш Европа йўлида жиддий орқага чекиниш” эканини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар