АсосийДунё

Трамп собиқ президент Барак Обамани фирибгарликда айблади

Унинг фикрича, Обама ва у билан бирга ҳаракат қилган шахслар сайловдаги қонунбузарликлар учун жавобгарликка тортилиши керак.

'Трамп собиқ президент Барак Обамани фирибгарликда айблади'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп 2025 йил июль ойида “Truth Social” платформасида эълон қилган баёнотида 2016 йилги президентлик сайловлари юзасидан собиқ президент Барак Обамани фирибгарликда айблади, дея ёзмоқда "zamon.uz". Трампнинг таъкидлашича, ўша вақтдаги Демократлар партияси аъзолари, жумладан Обама бошчилигидаги сиёсий гуруҳлар, сайлов натижасига ноқонуний таъсир кўрсатишга уринган.

Ушбу чиқишида Трамп Fox News телеканали журналисти Харрисон Филдс ва Миллий разведка директори Тулси Габбарднинг 2016-йилги сайловлар юзасидан фош этилган фактларга асосланган баёнотларини мақтов билан тилга олди.

“Обама ва унинг “гангстерлар жамоаси” сайловдаги фирибгарлик учун энг юқори даражада жиноий жавобгарликка тортилиши керак”, — деб ёзди Трамп ўз постида.

Шунингдек, Трамп Тулси Габбарднинг Обама маъмурияти даврида АҚШ разведка хизматлари сиёсий мақсадларда Трамп президентлигига тўсиқ бўлиш учун нотўғри ишлатилгани ҳақидаги баёнотини ижобий баҳолаб, уни очиқчасига табриклади.

Маълумот ўрнида, Дональд Трамп 2016-йилги сайловларда Республикачилар партияси номзоди сифатида иштирок этиб, демократ номзод Ҳиллари Клинтон устидан ғалаба қозонган эди. Трамп ва унинг тарафдорлари бу сайловлар давомида нотўғри ахборотлар, разведка манипуляцияси ва оммавий ахборот воситалари орқали босим бўлгани ҳақида бир неча бор баёнот беришган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Европарламент: Ғарб йўлида Грузия ҳукумати тўсиқ бўлиб турибди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:09

    Европарламент: Ғарб йўлида Грузия ҳукумати тўсиқ бўлиб турибди

    2024 йил ёзида Европа Кенгаши аъзолик бўйича жараённи де-факто тўхтатиб қўйди.

    'Туркияда германиялик сайёҳларнинг келиши нега камайди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:06

    Туркияда германиялик сайёҳларнинг келиши нега камайди?

    2025 йилнинг июнь ойида Туркиянинг Эгей соҳиллари ва Истанбулда нархлар 2024 йилга нисбатан ўртача 36 фоизга ошган.

    'Украина Россиядан 6,9 миллиард доллар ундирмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:04

    Украина Россиядан 6,9 миллиард доллар ундирмоқчи

    Зеленский халқаро қарорларни амалга оширишга киришмоқда.

    'Трамп: “BRICS устидан ғалаба қозондим – бож тўловларим туфайли улар саммитга келмади”'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:01

    Трамп: “BRICS устидан ғалаба қозондим – бож тўловларим туфайли улар саммитга келмади”

    У ўзининг қаттиқ бож сиёсати туфайли Путин ва Сзинпин BRICS саммитига келмаганини айтган.

    'Нетаньяху заҳарланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:56

    Нетаньяху заҳарланди

    Исроил Бош вазирга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    'Эронда 5,2 магнитудали зилзила қайд этилди'ning rasmi

    Дунё 20.07.2025 14:30

    Эронда 5,2 магнитудали зилзила қайд этилди

    Зилзила ўчоғи 7 км чуқурликда жойлашган.