АсосийЖамият

Бугун ҳам ҳарорат 45 даражагача кўтарилади

20 июль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун ҳам ҳарорат 45 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 20 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечқурун айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучаяди. Кечаси 25-27 даража илиқ, кундузи 40-42 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.   

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-29 даража илиқ, чўл ҳудудларида 31-33, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.   

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.   

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.   

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:19

    Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди

    Ниҳол мукофоти совриндори Гулжаҳон Холхўжаева қўшиқ куйлашда муаллиф рухсатини олмагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

    '2027 йилдан бошлаб пенсия ва ғазначилик бўлимлари тугатилади'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 20:23

    2027 йилдан бошлаб пенсия ва ғазначилик бўлимлари тугатилади

    Ўзбекистонда пенсия ва ғазначилик хизматлари рақамлаштирилаётгани боис қуйи бўғинлардаги ташкилотлар фаолияти босқичма-босқич тугатилади.

    'Вазирлик Мурод Назаровнинг дарахт кесишга мораторийни бекор қилиш ҳақидаги таклифига қарши чиқди'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 17:53

    Вазирлик Мурод Назаровнинг дарахт кесишга мораторийни бекор қилиш ҳақидаги таклифига қарши чиқди

    Экология вазирлиги ҳуқуқни сақлаш органларини Мурод Назаровнинг дарахт кесишга ёндашувларини текшириш ва тўлиқ тафтиш ўтказишга чақирган.

    'Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 14:55

    Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди

    Самолёт Урганч аэропортига фавқулодда қўнган.

    'Тошкентда "авария" ҳолатидаги "дом"лар аниқланди'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 14:49

    Тошкентда "авария" ҳолатидаги "дом"лар аниқланди

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимига сенатор сўрови юборилган.

    'Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган корхона қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 13:38

    Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган корхона қўлга тушди

    Корхонадан 102 литр ёғ ва 5,5 тонна чигит ашёвий далил сифатида олинган.