АсосийЖамият

Тошкентда "авария" ҳолатидаги "дом"лар аниқланди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимига сенатор сўрови юборилган.

'Тошкентда "авария" ҳолатидаги "дом"лар аниқланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Чилонзор туманининг 18 ва 19-мавзеларида жойлашган кўп квартирали уйларнинг подьездлар авария ҳолатидалиги, 1960 йилларда ўрнатилган ёғоч ромлар ҳанузгача алмаштирилмагани, деворлар бўялмагани, ойналар синган ва канализация тизими носозлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими номига сенатор сўрови юборган.

Хабарга кўра, электр тармоқлари ҳам хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Электр энергияси узилиб қолган тақдирда, аҳолининг ўзи мутахассисларни ёллаб таъмирлашга мажбур бўлмоқда. 

Ушбу кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатаётган "GRAND GREAT SILK ROAD SERVICE" МЧЖ бошқарув сервис компаниясининг фаолияти таҳлил қилинганда улар томонидан барча мулкдорлар билан ҳали ҳам бошқарув шартномаси имзоланмагани аниқланган. Бу эса қонунга зид ҳисобланади.

Бундан ташқари, компания томонидан молиявий ва хўжалик фаолияти юзасидан мулкдорларга ҳисобот берилмаган, тегишли йиғилишлар ўтказилмаган. Буларнинг барчаси аҳолининг компаниядан норозилигига сабаб бўлган.

    Бошқа янгиликлар