2015 йилда собиқ канцлер Ангела Меркел машҳур “Wир schaffen das!” — “Биз уддалаймиз” шиорини илгари сурганди. Орадан 10 йил ўтиб, ҳозирги канцлер Фридрих Мертз бу сўзларни очиқ рад этди.
“Ўша пайтда бу гап айтилган контекст энди ўзгарди. Бугун эса очиқ тан олишимиз керак: биз уддалай олмадик”, — деди у 18 июль куни Берлиндаги матбуот анжуманида.
Германияда сўнгги ойлар миграция сиёсати жиддий кескинлашмоқда:
— оилани қайта бирлаштириш тўхтатилди
— 3 йилда фуқаролик олиш имкони бекор қилинди
— чегара назорати кучайтирилди
— бошпана сўровлар 43% га камайди
Мертзга кўра, бу ҳали якун эмас — йўл давом этади.