Кеча, 17 июль куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат Суриянинг бўлинишига йўл қўймагани ва энди ҳам йўл қўймаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu маълум қилди.
Қайд этилишича, Туркия пойтахти Анқара шаҳрида президент иштирокида Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Эрдоғон минтақадаги, хусусан, Суриядаги вазиятга тўхталиб ўтган.
“Туркия Суриянинг бўлинишига йўл қўймаган ва қўймади ҳам. Исроилнинг арқонидан ушлаб қудуққа тушганлар эртами-кечми қандай жиддий хатога йўл қўйганини тушунади”, — деган Туркия раҳбари.
Президент, шунингдек, Исроил “қоидаларга бўйсунмайдиган, принципсиз, эрка ва умидсиз террорчи давлат”. У друзларни баҳона қилиб, сўнгги икки кун ичида ҳарбий қўшинларни Сурияга кўчирган. Давлат раҳбари ҳозирда минтақадаги энг катта хавф Исроилнинг тажовузкорлиги эканини айтган.
“Мамлакатимиз ҳудудидаги курдлар ҳам, Суриядаги курдлар ҳам бизнинг биродарларимиздир. Биз уларнинг сионистлар қўлида қўғирчоққа айланишига йўл қўймаймиз”, — дея қўшимча қилади Президент.