АсосийДунё

Россиянинг бир кунлик ҳужумидан нималар маълум?

Ҳужум Украинанинг бир нечта вилоятлардаги инфратузилма объектларига қаратилган бўлиб, жароҳатланганлар қайд этилди.

'Россиянинг бир кунлик ҳужумидан нималар маълум?'ning rasmi

16 июлга ўтар кечаси Россия томонидан Украина ҳудудларига бир неча бор дрон ва ракета ҳужумлари амалга оширилди. Ҳужумлар бир нечта вилоятлардаги инфратузилма объектларига қаратилган бўлиб, жароҳатланганлар қайд этилди.

Кривой Рог: Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Вилкулга кўра, шаҳарга 28 та “Шаҳед” дрони ва 1 та баллистик ракета йўналтирилган. Ҳужум натижасида саноат корхонаси вайрон бўлган, 17 ёшли ўсмир оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Шаҳарда электр узилиши ва ёнғинлар қайд этилди. Вилкул бу ҳужумни “бундан аввал кузатилмаган миқёсдаги” деб атади.

Виннитса: Виннитса вилояти ҳарбий маъмурияти маълумотига кўра, дрон зарбалари инфратузилма объектларига тегди. Тўрт киши жароҳатланган. Маҳаллий манбалар 20 дан ортиқ дрон иштирок этганини билдирган.

Харков: 15 июль куни кечқурун шаҳарда 17 та портлаш қайд этилган. Ҳудудий раҳбар Олег Синегубовга кўра, 3 киши жароҳат олган, зарбалар асосан Киэв тумани ҳудудидаги фуқаролик корхонасига қаратилган.

Измаил (Одесса вилояти): Шаҳарда портлашлар кетма-кетлиги қайд этилди. Дрон зарбалари инфратузилма объектига етиб борган. Ҳозирча жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

    Бошқа янгиликлар