АсосийЖамият

Фуқароларга уй қуриб беришни ваъда қилган таъсисчи фирибгарлик жиноятида гумонланиб қўлга олинди

У алоҳида ҳисобварақ очмасдан, шартномалар тузган.

'Фуқароларга уй қуриб беришни ваъда қилган таъсисчи фирибгарлик жиноятида гумонланиб қўлга олинди'ning rasmi

Фуқароларга уй қуриб беришни ваъда қилиб, жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган Strong Cities МЧЖ таъсисчиси ва унинг шерикларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, фуқаро Т.Н. ва бошқалар 2021 йилнинг 11 август куни Strong Cities МЧЖни ташкил этиб, тегишли меъёрий ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ва ҳудудий назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтмасдан, бир нечта фуқароларнинг ишончига кириб, Олмазор тумани Уста Олим кўчасидаги ер майдонида кўп қаватли уйни қуришни ва ушбу уйдаги хонадонларни сотишни ваъда қилган.

Т.Н. қонунчиликда белгиланган талабларга зид равишда хизмат кўрсатувчи банкда алоҳида ҳисобварақ очмасдан, 2023-2024 йиллар давомида шартномалар тузиб, фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказган текширувда объектда фақат ер учун кадастр ҳужжатлари мавжудлиги, қурилиш ва монтаж ишларини амалга ошириш учун эса зарур ҳужжатлар йўқлиги аниқланган.

Натижада белгиланган тартибда огоҳлантириш хати юборилиб, қурилиш ва монтаж ишлари тўхтатилган. Шунингдек, объект сейсмик хавфсизлик талабларига жавоб бермагани боис қурувчи ташкилот томонидан ўз ихтиёри асосида объектда демонтаж ишлари амалга оширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик, жуда кўп миқдорда содир этилиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида фуқаро Т.Н.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда йўловчи қизга шилқимлик қилган ҳайдовчи қамалди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 21:44

    Наманганда йўловчи қизга шилқимлик қилган ҳайдовчи қамалди

    Судланувчига 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    'Ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 19:37

    Ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

    15 июлдан 5 августга қадар “Ўқишни кўчириш (хорижий ва нодавлат)” бўлими орқали амалга оширилади.

    'Тошкентда юзлаб одамлар уйга тўлов қилиб, алданди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 18:04

    Тошкентда юзлаб одамлар уйга тўлов қилиб, алданди

    Текширувлар натижасида уй қурилишига рухсат берилмагани аниқланган.

    'Сурхондарёда фуқаролар уйида кобра сақлаб келгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 17:34

    Сурхондарёда фуқаролар уйида кобра сақлаб келгани аниқланди

    6 бош Ўрта Осиё кобраси ва 17 бош шарқ бўғма илони жами 23 бош илон табиатга қайтарилган.

    'Сурхондарёда 23 бош ноёб илон табиатга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 15:34

    Сурхондарёда 23 бош ноёб илон табиатга қайтарилди

    Ноқонуний сақланган 6 бош Ўрта Осиё кобраси ва 17 бош шарқ бўғма илони рейдлар давомида аниқланган.

    'Дудуқланган болаларни қўрқитиб “даволаган”  психолог устидан жиноят иши очилди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 14:46

    Дудуқланган болаларни қўрқитиб “даволаган”  психолог устидан жиноят иши очилди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.