АсосийЖамият

Тошкентда Malibu капотида рақсга тушган эркак жазоланди

Эркак бу ишни тренд видео олиш учун қилган.

'Тошкентда Malibu капотида рақсга тушган эркак жазоланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда машҳур трендни такрорламоқчи бўлиб, Malibu автомобилининг капотида рақсга тушаётган эркак акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.

Унга кўра, ҳуқуқбузар қўлга олинган. Аниқланишича, Malibu автомобили Damas'га тегишли давлат рақам белгиси билан ҳаракатланган. Автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 6-қисми (Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

“Мен жароҳат олишим ҳам мумкин эди, бу яқинларим учун ҳам оғир бўларди. Оилам ҳам қийналарди. Қилган ишимдан афсусдаман. Бошқа бундай қилмайман. Тренд учун бундай иш қилиш керак эмас экан. Тренд ортидан қувсанг, ўзингга, ҳамёнингга ва оилангга зиён етказишинг мумкин экан”, - дейди у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 28 объект текширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    Тошкентда 28 объект текширилди

    Улар орасида маданий мерос объектларига эътиборсизликлар бўлгани аниқланди.

    'Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ

    ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар онкологиясидаги саъй-ҳаракатлари учун алоҳида эътироф этди.

    'Қўшни давлатдан 24 килодан ортиқ “гашиш” олиб киришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11

    'Фарғонада шифокор беморга нега тиббий ёрдамни кўрсатмади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:09

    Фарғонада шифокор беморга нега тиббий ёрдамни кўрсатмади?

    Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида яшовчи фуқарога етарли даражада тиббий ёрдам кўрсатилмагани юзасидан мурожаат тарқалди.

    'Тошкентда Damas ҳайдовчиси ўқувчини уриб, воқеа жойидан қочиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:42

    'Мирзиёев Остона “EXPO” марказида экологик саммит доирасида миллий павильонлар билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:53

    Мирзиёев Остона “EXPO” марказида экологик саммит доирасида миллий павильонлар билан танишди

    Ўзбекистон Президенти Остонада бўлиб ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида миллий павильонлар кўргазмаси билан танишди.