АсосийЖамият

Бухорода кўп қаватли уйнинг ертўласида келиб чиққан ёнғин сабаб 9 киши ичкарида қолиб кетди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

'Бухорода кўп қаватли уйнинг ертўласида келиб чиққан ёнғин сабаб 9 киши ичкарида қолиб кетди'ning rasmi

Кеча, 8 июль куни Бухоро вилоятидаги кўп қаватли уйнинг ертўласида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ҳолат кечаси соат 16:47 да Бухоро шаҳар “А.Ғиждувоний” МФЙ, Б.Нақшбанд кўчасида содир бўлган.

 

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:51 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:03 да тўлиқ ўчирилган.

 

Маълум бўлишича ертўлада тахминан 20 кв.м майдонда чиқиндилар ёнган.

 

Ёнғин натижасида кўп қаватли уйнинг кириш эшиги ва йўлаклари ёнғин тутуни билан қопланганлиги сабабли 1-2-3-қаватлардаги хонадонлардан 9 нафар фуқаро қутқарувчилар томонидан зудлик билан эвакуация қилиниб, биринчи ёрдам кўрсатилган.  

 

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар