АсосийЖамият

Кувайтдаги ноёб ёқут тошлар Ўзбекистонга олиб келинади

“Ислом мерослари уйи” ва “Ториқ Ражаб музейи”га илмий-ижодий сафар қилинди.

'Кувайтдаги ноёб ёқут тошлар Ўзбекистонга олиб келинади'ning rasmi

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Кувайтдаги “Ислом мерослари уйи” (House of Islamic Antiquities) ва “Ториқ Ражаб музейи”га илмий-ижодий сафар қилди. Бу ҳақда  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ахборот хизмати хабар берди. 

“Ислом мерослари уйи”да бўлиб ўтган учрашувда музей кўргазмалари координатори Др. Ҳадийл Халил Рашад билан музокаралар ўтказилди. Суҳбат давомида жорий йил март ойидаги ташриф чоғида келишилган масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, 2025 йилда Ислом цивилизацияси маркази очилиши арафасида ташкил этиладиган “Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният мероси” халқаро глобал кўргазмаси доирасида Бобурийлар даврига оид ноёб ёқут тошларни намойиш этиш масалалари келишиб олинди.

Кўргазма экспонатлари учун жаҳон музей стандартларига жавоб берадиган махсус витриналар тайёрланаётгани таъкидланди. Бу жараёнда Италиянинг Goppion ҳамда Германиянинг Glasbau Hahn каби нуфузли компаниялар иштирок этмоқда.

Учрашувда шунингдек, қўлга киритилаётган артефактларни транспортировка, қадоқлаш ва вақтинчалик сақлаш тартиблари, Марказ биносида хорижий экспонатлар учун яратилаётган шарт-шароитлар муҳокама қилинди. Музокаралар якунида Кувайт томони ноёб ёқут тошларни Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ ишларини тўлиқ ўз зиммасига олишини маълум қилди. 

Куннинг иккинчи ярмида марказ делегацияси “Ториқ Ражаб музейи” директори Зияд Ражаб ва унинг синглиси Нур Ражаб билан учрашди. Суҳбат чоғида Ислом цивилизацияси маркази очилишига оид тайёргарлик ишлари, музейда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид артефактлар тўғрисидаги китоб-альбом тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Зияд Ражаб халқаро кўргазма учун экспонатлар танлаб қўйилганини ва яқин кунларда расмий тақдим этилишини билдирди. 

Кувайтга сафар натижаларига кўра, мамлакатдаги 2 та музей ва 1 та хусусий коллекция Ислом цивилизацияси маркази очилиши арафасида ташкил этиладиган глобал халқаро кўргазмада фаол иштирок этади. Кувайт томонидан Ўзбекистонга борадиган барча экспонатларнинг суғурта, қадоқлаш ва ташиш ишлари мувофиқлаштирилиши келишиб олинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хоразмда икки қиз ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Жамият 08.07.2025 20:57

    Хоразмда икки қиз ўз жонига қасд қилди

    7 қаватли уйнинг томидан 2 нафар ўсмир ўзини-ўзи пастга ташлаб, вафот этган.

    'Тошкентда Tico 3 ёшли болани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 08.07.2025 19:56

    Тошкентда Tico 3 ёшли болани уриб юборди

    Ҳолат тафсилотлари очиқланди.

    'Андижонда пичоқлаб ўлдирилган марҳум инспектор мукофотланди'ning rasmi

    Жамият 08.07.2025 19:34

    Андижонда пичоқлаб ўлдирилган марҳум инспектор мукофотланди

    Медаль вилоят ҳокими томонидан марҳумнинг оила аъзоларига топширилди.

    'Эҳсон баҳонасида одамлардан пул олганлар аниқланди'ning rasmi

    Жамият 08.07.2025 19:31

    Эҳсон баҳонасида одамлардан пул олганлар аниқланди

    3 нафар шахсдан далилий ашё сифатида пул маблағлари холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

    'IELTS энди фақат компьютерда: Ўзбекистонда 11 июлдан бошлаб “қоғозли формат” бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият 08.07.2025 15:42

    IELTS энди фақат компьютерда: Ўзбекистонда 11 июлдан бошлаб “қоғозли формат” бекор қилинади

    Бу ўзгариш IDP, British Council ва Cambridge University Press Assessment томонидан ўтказиладиган барча имтиҳонларга тегишли.

    'Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият 08.07.2025 13:48

    Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи маълум қилинди

    Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.