АсосийДунё

Чет элдан қайтган фуқароларни ОИВга мажбурий текшириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

У Сенатда маъқулланиб, президент томонидан имзолангач кучга киради.

'Чет элдан қайтган фуқароларни ОИВга мажбурий текшириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан 90 кундан ортиқ чет элда бўлиб қайтган фуқароларни ОИВ (инсон иммунитет танқислиги вируси) инфекциясига мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

 

Қонун лойиҳасига кўра, 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган ва чет элда узлуксиз 90 кун ва ундан ортиқ муддат бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ОИВ инфекциясига мажбурий тиббий текширувдан ўтказилади.

 

Шунингдек, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистонга келаётган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам ушбу текширувдан ўтишга мажбур бўлади. Маҳаллий фуқаролар давлат бюджети ҳисобидан, хорижликлар эса ўз маблағи, иш берувчиси ёки қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан кўрикдан ўтказилади.

 

Ташаббускорлар фикрича, ОИВ вируси организмда одатда 90 кун ичида аниқланадиган даражага етади. Шу боис ушбу муддат асос қилиб олинган. Маълумотларга кўра, 2024 йилда чет элдан қайтган 1,7 миллион фуқародан 434 минг нафари ихтиёрий тарзда тиббий текширувдан ўтган ва улардан 1512 нафари ОИВ инфекцияси билан касаллангани аниқланган.

 

Қонун лойиҳаси, шунингдек, хусусий бандлик агентликлари зиммасига фуқароларни чет элга юборишдан олдин борадиган давлат қонунчилиги ва яшаш қоидалари бўйича ўқитиш мажбуриятини ҳам юклайди.

 

Депутатларнинг таъкидлашича, ушбу қонун лойиҳаси ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва меҳнат миграцияси жараёнларида ижтимоий хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Афғонистон олий раҳбарини ҳибсга олишга ордер берилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:48

    'Энди навбат Хитой билан Германиягами? Хитой Германия самолётига ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:19

    Энди навбат Хитой билан Германиягами? Хитой Германия самолётига ҳужум қилди

    Ҳолат юзасидан немис дипломатлари Хитой элчисини тушунтириш бериш учун чақиртирган.

    'Евроиттифоқ Украинадаги катта бюджет тешигини қандай ёпишни изламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:29

    Евроиттифоқ Украинадаги катта бюджет тешигини қандай ёпишни изламоқда

    Гап ҳарбий ёрдамни бюджетдан ташқари грантлар шаклида юбориш бўйича кетяпти.

    'Россияда ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар уйида тинтувлар ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:19

    Россияда ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар уйида тинтувлар ўтказилди

    Бу ҳаракатлар “давлатга хиёнат” моддасига оид жиноят иши доирасида амалга оширилган

    'Россия Украинага яна ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:28

    Россия Украинага яна ҳужум қилди

    Ҳужум ортидан 9 киши жароҳат олган.

    'Арманистон парламенти яна кескинлик марказида'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:56

    Арманистон парламенти яна кескинлик марказида

    Депутатлар ўртасида навбатдаги жанжал муштлашув билан якунланди