АсосийДунё

Исроил Сурия ҳамда Саудия Арабистон билан яхши алоқа ўрнатмоқчими?

Қўшма Штатлар раҳбари ва Исроил бош вазири Ғазо секторида икки ойлик ўт очишни тўхтатиш қарорини қўллаб-қувватлади, бу эса тинчликка йўл очиши мумкин.

'Исроил Сурия ҳамда Саудия Арабистон билан яхши алоқа ўрнатмоқчими?'ning rasmi

Эрон ҳамда Исроил ўртасидаги қуролли можаронинг тугашидан сўнг, Тел-Авив Сурия ва Саудия Арабистони билан муносабатларни нормаллаштириши мумкин. Бу ҳақда The Washington Post газетаси ёзмоқда.

 

“Президент Доналд Трамп ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху учун Ғазо секторидаги икки ойлик ўт очишни тўхтатиш уларнинг умумий мақсади — Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги муҳим қадамдир”, — дейилади хабарда.

 

Хабара кўра, Трамп янада кенг кўламли стратегияни — янги Яқин Шарқни яратишни режалаштирмоқда. Бу ерда унинг биринчи муддатида имзоланган Иброҳим келишувларига (Абраҳам Accords) янги давлатлар қўшилиши мумкин. Ушбу шартномалар Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиради ва Трамп уларнинг географияси ва таъсирини кенгайтиришга умид қилмоқда.

 

Араб ва мусулмон дунёсида катта нуфузга эга бўлган Саудия Арабистони аллақачон Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга қизиқиш билдирган. Бироқ расмийлар Исроил—Фаластин можаросини ҳал қилиш бўйича қатъий қадамларни, биринчи навбатда, Ғазодаги жанглар тўхтатилишини талаб қилмоқда.

 

“Трамп учун энг муҳими — Ғазодаги урушни тўхтатиш. Бу бутун минтақада тинчлик ўрнатишнинг калитидир”, — дейди эксперт Гилбоа.

 

Исроил 2020 йилда Баҳрайн, БАА ва Марокаш билан дипломатик муносабатлар ўрнатган. 2021 йилда Судан яҳудий давлати билан расман алоқа ўрнатган мамлакатлар қаторига қўшилди. Шу пайтгача араб давлатларидан Исроил билан дипломатик муносабатларни фақат Миср (1979 йилдан) ва Иордания (1994 йилдан) олиб борганди.

 

Маълумот учун, Сурия Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича олиб борилаётган музокаралар давомида энди Исроил томонидан аннексия қилинган Жўлон тепаликларини қайтариб беришни талаб қилмаётгани хабар қилинганди.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп 3 июль куни Саудия Арабистони мудофаа вазири шаҳзода Холид бин Салмон билан учрашган эди.

    Бошқа янгиликлар