АсосийДунё

Трамп Япония ва Жанубий Кореяга 25 фоизлик бож жорий қилинишини эълон қилди

Мазкур ставкалар 1 августдан бошлаб кучга киради.

'Трамп Япония ва Жанубий Кореяга 25 фоизлик бож жорий қилинишини эълон қилди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп 1 августдан бошлаб Япония ва Жанубий Кореядан импорт қилинадиган маҳсулотларга 25 фоизлик бож ставкаси жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг “Truth Social” тармоғида расмий мактубларни эълон қилиш орқали билдирди.

Трамп Токио ва Сеулни ишлаб чиқариш қувватларини АҚШга кўчиришга чақирди — бу орқали улар бож тўловларидан қутулиши мумкинлигини таъкидлади. Акс ҳолда, у тариф ставкаларини янада ошириш билан таҳдид қилди:

“Агар Япония ёки Жанубий Корея ўз бож ставкаларини кўтарадиган бўлса, биз ҳам бу рақамга 25 фоиз қўшамиз”, — деди Трамп.

Ушбу баёнот АҚШнинг Осиё давлатлари билан савдо муносабатларида кескин бурилиш бўлиши мумкинлигидан дарак бермоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германияда сиёсатчи танқидга учради'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:12

    Германияда сиёсатчи танқидга учради

    Ёш “яшиллар” вакиласи Нитсарднинг “норасмий” кийимдаги “сториси”Бундестагда кескин баҳсларга сабаб бўлди.

    'Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:10

    Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

    Аэропорт ёпилди, аҳоли тутундан ҳимояланиш учун уйда қолишга чақирилмоқда.

    'Лондонда суд Украинага ёрдам омборини ёқиб юборганлар устидан ҳукм чиқарди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:08

    Лондонда суд Украинага ёрдам омборини ёқиб юборганлар устидан ҳукм чиқарди

    “Вагнер” топшириғи билан уюштирилган ёнғинда тўрт киши айбдор деб топилди.

    'Афғонистон олий раҳбарини ҳибсга олишга ордер берилди'ning rasmi

    Дунё 08.07.2025 21:48

    'Энди навбат Хитой билан Германиягами? Хитой Германия самолётига ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 08.07.2025 19:19

    Энди навбат Хитой билан Германиягами? Хитой Германия самолётига ҳужум қилди

    Ҳолат юзасидан немис дипломатлари Хитой элчисини тушунтириш бериш учун чақиртирган.

    'Евроиттифоқ Украинадаги катта бюджет тешигини қандай ёпишни изламоқда'ning rasmi

    Дунё 08.07.2025 18:29

    Евроиттифоқ Украинадаги катта бюджет тешигини қандай ёпишни изламоқда

    Гап ҳарбий ёрдамни бюджетдан ташқари грантлар шаклида юбориш бўйича кетяпти.