АсосийЖамият

Ўзбекистонликларга Канада, Австралия ва бошқа давлатларга виза тартиби соддалаштирилиши мумкин

Шунингдек, ўзбекистонликлар учун республикада дипломатик ваколатхонаси мавжуд бўлмаган давлатларга алоҳида эътибор қаратилди.

'Ўзбекистонликларга Канада, Австралия ва бошқа давлатларга виза тартиби соддалаштирилиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон фуқаролари учун республикада дипломатик ваколатхоналари бўлмаган мамлакатларга визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилиши мумкин. Ташқи ишлар вазирлигида VFS Global компанияси билан шу масала муҳокама қилинди.

ТИВ компаниянинг МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ш. Мишра ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари T.Tўйчиев билан учрашув ўтказди. Унда мамлакат ҳудудларида VFS Global офислари тармоғини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар жамоавий гуруҳларнинг аризалари бўйича компания ходимларининг сайёр қабуллари механизмини ишга туширишга келишиб олди. Ушбу хизмат шакли пулли асосда кўрсатилади ҳамда чекка ҳудудлардаги ариза берувчиларга Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги марказларга ташриф буюрмасдан виза ёрдамини олиш имконини беради.

Шунингдек, ўзбекистонликлар учун республикада дипломатик ваколатхонаси мавжуд бўлмаган давлатлар, жумладан, Канада, Аргентина, Австралия ва бошқаларга визаларни расмийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

ТИВнинг таъкидлашича, аккредитациядан ўтган консулликлар мавжуд бўлмаган шароитда визани расмийлаштириш қўшимча вақт ва молиявий харажатларни талаб қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон томони жараёнларнинг бир қисмини мамлакат ҳудудига кўчиришга, жумладан, VFS Global’нинг маҳаллий офислари орқали биометрик маълумотларни топшириш ва онлайн суҳбат ўтказиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди.

Томонлар ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза хизматлари сифатини оширишдан манфаатдор эканини тасдиқлади.

VFS Global — ҳукуматлар ва дипломатик ваколатхоналар учун виза, паспорт ва консуллик хизматларини бажаришда маъмурий қўллаб-қувватлашни олиб берадиган хусусий аутсорсинг компанияси.

Унинг асосий фаолият йўналишларига қуйидагилар киради: ариза ҳужжатларини қабул қилиш ва текшириш, учрашувлар (appointment) ташкил этиш, биометрик маълумотларни йиғиш, ҳужжатларни консуллик ёки элчихоналарга йўллаш ва ариза натижасини тақдим этиш. Виза ва услубий қарорларни аниқлаш ўша давлатлар томонидан амалга оширилади — VFS Global бу жараённи соддалаштиради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хоразмда икки қиз ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:57

    Хоразмда икки қиз ўз жонига қасд қилди

    7 қаватли уйнинг томидан 2 нафар ўсмир ўзини-ўзи пастга ташлаб, вафот этган.

    'Тошкентда Tico 3 ёшли болани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:56

    Тошкентда Tico 3 ёшли болани уриб юборди

    Ҳолат тафсилотлари очиқланди.

    'Кувайтдаги ноёб ёқут тошлар Ўзбекистонга олиб келинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:39

    Кувайтдаги ноёб ёқут тошлар Ўзбекистонга олиб келинади

    “Ислом мерослари уйи” ва “Ториқ Ражаб музейи”га илмий-ижодий сафар қилинди.

    'Андижонда пичоқлаб ўлдирилган марҳум инспектор мукофотланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:34

    Андижонда пичоқлаб ўлдирилган марҳум инспектор мукофотланди

    Медаль вилоят ҳокими томонидан марҳумнинг оила аъзоларига топширилди.

    'Эҳсон баҳонасида одамлардан пул олганлар аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:31

    Эҳсон баҳонасида одамлардан пул олганлар аниқланди

    3 нафар шахсдан далилий ашё сифатида пул маблағлари холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

    'IELTS энди фақат компьютерда: Ўзбекистонда 11 июлдан бошлаб “қоғозли формат” бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:42

    IELTS энди фақат компьютерда: Ўзбекистонда 11 июлдан бошлаб “қоғозли формат” бекор қилинади

    Бу ўзгариш IDP, British Council ва Cambridge University Press Assessment томонидан ўтказиладиган барча имтиҳонларга тегишли.