АсосийСиёсат

Жиззах вилояти учун 520 млн долларлик лойиҳалар тайёрланди

Президент Жиззах вилоятини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

'Жиззах вилояти учун 520 млн долларлик лойиҳалар тайёрланди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 7 июль куни Жиззах вилояти туманларида амалга оширилаётган ишлар, аҳолини ўйлантираётган муаммолар ечими билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Давлат раҳбарининг ўтган йил 31 декабрдаги қарори билан вилоятни ривожлантириш чора-тадбирлари белгилаб берилган. Хусусан, 2025 йилда 2 миллиард доллар сармоя жалб этиш, экспортни 285 миллион долларга етказиш, 168 минг кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Бу вазифалар бирин-кетин бажарилмоқда, дейилади хабарда. Вилоятда ўтган олти ойда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 200 та лойиҳа амалга оширилди. Инвестициялар оқими 662 миллион долларни ташкил этди.

Бироқ Дўстлик, Зафаробод, Пахтакор ва Мирзачўл туманлари умумий ҳудудий ўсиш суръатларидан сезиларли даражада орқада қолмоқда. Шу муносабат билан президент иш ўринлари яратиш учун янги лойиҳаларни, биринчи навбатда, мазкур туманларда жойлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги ойларда вилоятда умумий қиймати 250 миллион долларлик йирик туристик мажмуалар ишга туширилди ва бу сайёҳлар оқимини икки баробарга оширди. "Буни янада ошириш учун ҳамма шароит бор", — дейилади хабарда.

Яна бир имконият — ер. Вилоятда 1,3 миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерлари бўлса-да, унинг 40 фоизигина экинлар учун ишлатилади. Қолаверса, ҳар гектар ердан ўртача даромад бошқа ҳудудларга нисбатан паст. Ердан оқилона фойдаланган ҳолда чорва учун озиқ-овқат ва озуқа ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошириш мумкин, дейилади йиғилишда.

Жиззах вилоятида, шунингдек, давлат органлари вакиллари, соҳа мутахассислари, етакчи тадбиркорлардан иборат "Ислоҳотлар штаби" ташкил этилди.

Йиғилишда штаб томонидан тайёрланган янги лойиҳалар тўплами тақдим этилди. Режага кўра, умумий қиймати 520 миллион доллар бўлган 200 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Уларнинг амалга оширилиши 12 минг иш ўрни яратиш, бюджетга 120 миллиард сўм қўшимча даромад олиш, 100 миллион долларлик экспорт салоҳиятига эришиш имконини беради.

Давлат раҳбари лойиҳаларнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ва бозор талаби билан қизиқди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида сифат сакрашига эришиш учун ҳокимлар ва штаблар ҳамжиҳатликда иш олиб бориши зарурлигини таъкидлади.

"Шунда Жиззах вилояти инвестиция, иш ўрни, аҳоли даромади ва экспорт энг тез ўсаётган ҳудудлардан бирига айланади", — дейилади йиғилишда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев "Газпром нефть" компанияси бошқаруви раисини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 21:02

    Шавкат Мирзиёев "Газпром нефть" компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

    "Газпром нефть" компанияси билан ҳамкорликнинг истиқболли режаларини кўриб чиқилди.

    'Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 17:39

    Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали нимани муҳокама қилди?

    Икки давлат етакчиси стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳақида фикр алмашди.

    'Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 07.07.2025 21:48

    Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ўзбекистон ва Қатар етакчиси нималарни муҳокама қилишди?

    'Президент Наманган вилоятида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 07.07.2025 19:39

    Президент Наманган вилоятида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди

    Норинда балиқчилик, Мингбулоқда ўрдакчиликни ривожлантириш таклиф қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 06.07.2025 13:46

    'Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга 2 кунлик ташрифи якунига етди'ning rasmi

    Сиёсат 04.07.2025 19:25

    Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга 2 кунлик ташрифи якунига етди

    Ташриф доирасида ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.