АсосийЖамият

ФВВ формасида одамлардан ёнғинга пул йиғаётганлардан огоҳ бўлинг

ФВВ аҳолини фирибгарлардан огоҳлантирмоқда

'ФВВ формасида одамлардан ёнғинга пул йиғаётганлардан огоҳ бўлинг'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда махсус кийим кийган шахслар ўзларини ФВВ ходимлари сифатида таништириб, аҳолидан гўёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганликлари учун пул тўлашга мажбурлаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан мазкур шахсларнинг вазирлик фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, шу билан бирга, ёнғинларнинг олдини олиш билан боғлиқ тадбирлар учун вазирлик тизими ходимлари томонидан ҳеч қандай пул йиғимлари, бошқа турдаги тўловлар ундирилмаслигини маълум қилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан бу борада қуйидагиларга эътибор қаратишни сўради: 

"Хонадонингизга келиб, ўзини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тузилмаларига ўхшаш номлар билан таништирган шахслардан, биринчи навбатда, шахсини тасдиқловчи хизмат гувоҳномасини тақдим этишини сўранг. Уларнинг фаолият тури ҳамда қандай хизматлар кўрсатиши ва ишларни бажаришларига аниқлик киритинг. Улар томонидан таклиф қилинадиган хизматларни бажариш фақат сизнинг розилигингиз асосида амалга оширилиши мумкинлигини унутманг. Агар фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан бирор ишни бажармасдан, сиздан мажбурий тартибда тўлов талаб қилинса, ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишингиз ёки Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг экранда кўрсатилган 95 772-10-50 ишонч рақамига мурожаат қилишингиз мумкин", дейилади мурожаатда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ–Эрон музокаралари тўхтаб қолди: сулҳ муддати узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:42

    АҚШ–Эрон музокаралари тўхтаб қолди: сулҳ муддати узайтирилди

    Қисқа муддатли ўт очишни тўхтатиш келишуви якунланиши керак бўлган пайтда, Дональд Трамп Эрон билан сулҳни узайтиришга қарор қилди.

    'Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:30

    Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 14:58

    Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди

    У ҳужумлар оқибатида уйсиз қолган аҳолига тарқатилади.

    'Мирзиёев Остонага етиб борди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 14:53

    Мирзиёев Остонага етиб борди

    Уни аэропортда расмийлар кутиб олди.

    'Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 11:39

    Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди

    Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар билан танишди.

    'Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 11:05

    Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди

    Ҳодиса ортидан 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.