АсосийЖамият

Бугун ҳарорат 41 даражагача кўтарилади

6 июль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун ҳарорат 41 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 6 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади, куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги айрим жойларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-27 даража илиқ, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.   

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18, айрим туманларда 20-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18, баъзи туманларда 20-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.   

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.   

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.   

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ–Эрон музокаралари тўхтаб қолди: сулҳ муддати узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:42

    АҚШ–Эрон музокаралари тўхтаб қолди: сулҳ муддати узайтирилди

    Қисқа муддатли ўт очишни тўхтатиш келишуви якунланиши керак бўлган пайтда, Дональд Трамп Эрон билан сулҳни узайтиришга қарор қилди.

    'Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:30

    Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 14:58

    Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди

    У ҳужумлар оқибатида уйсиз қолган аҳолига тарқатилади.

    'Мирзиёев Остонага етиб борди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 14:53

    Мирзиёев Остонага етиб борди

    Уни аэропортда расмийлар кутиб олди.

    'Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 11:39

    Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди

    Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар билан танишди.

    'Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 11:05

    Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди

    Ҳодиса ортидан 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.