АсосийДунё

Римда ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

Оқибатда 20 дан ортиқ киши жароҳат олган.

'Римда ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди'ning rasmi

Римда ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда Sky News хабар берди. 

Шаҳарнинг шарқида жойлашган Пренестино туманида содир бўлган портлаш оқибатида камида 21 киши жароҳат олган. Жароҳатланганларнинг беш нафари оғир аҳволда.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа маҳаллий вақт билан соат 8:00 да содир бўлган. Eni компаниясига қарашли ёқилғи қуйиш шохобчасида юк машинаси қувурга урилганидан сўнг, ёнғин бошланган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва полиция чақирилган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга уринаётган вақтда кучли портлаш юз берган. 

Портлаш натижасида яқин атрофдаги бинолар зарар кўрган, шунингдек, суд ҳужжатлари сақланадиган омборхонада ёнғин чиққан. Ҳуқуқ-тартибот идоралари буйруғи билан яқин атрофдаги метро станцияси вақтинча ёпилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 21:20

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Қарор нима билан боғлиқлиги ҳақидаги саволга Иброҳимов Озарбайжонга боргач, изоҳ беришини билдирган.

    'Фарғонадан Қозонга учувчи авиарейс кечиктирилди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 20:28

    Фарғонадан Қозонга учувчи авиарейс кечиктирилди

    Бунга Қозон шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бўлган.

    'Польшанинг Киевдаги консулхонаси Россия ҳужуми вақтида зарар кўрди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 19:36

    Польшанинг Киевдаги консулхонаси Россия ҳужуми вақтида зарар кўрди

    Шунингдек, Польша ТИБ вазири Трампдан Украинага зенит ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатмаслигини сўраган.

    'Россия Украинада кимёвий қуроллардан фойдаланишни кучайтирди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 18:51

    Россия Украинада кимёвий қуроллардан фойдаланишни кучайтирди

    Россия армияси хлорпикрин моддасидан украин аскарларини ҳимоя иншоотларини тарк этишга мажбур қилиш мақсадида фойдаланмоқда.

    'Сурия гербини ўзгартирди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 18:27

    Сурия гербини ўзгартирди

    Аҳмад ал-Шараанинг сўзларига кўра, ўзгартирилган қирғий Сурия халқининг ўз тарихидаги янги босқичга ўтишини акс эттиради.

    'Андижонда эркак хотинини ваҳшийларча ўлдирди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 15:40

    Андижонда эркак хотинини ваҳшийларча ўлдирди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилган.