Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида ўрта ёшлардаги аёлнинг қонга беланган ҳолда жасади ётгани тасвирланган видео тарқалди.
Расмий бўлмаган манбаларда келтирилишича, воқеа Андижон шаҳар 3-микрорайонда кузатилган.
Бироқ аёл кўп қаватли хонадонларнинг тепасидан пастга йиқилганми ёки кимдир қасддан ўлдирганми бу бўйича маълумот берилмаган.
Darakchi.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унга кўра, ҳодиса Андижон шаҳрида келиб чиққан. Эр- хотин жанжаллашиши оқибатида эркак аёлини қасддан ўлдирган. Ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, фуқарони қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.