АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитининг маданий тадбирларида иштирок этди

Шунингдек, Мирзиёев Ағдам шаҳридаги "Иморат" тарихий-меъморий мажмуасига ташриф буюрди.

'Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитининг маданий тадбирларида иштирок этди'ning rasmi

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Ағдам шаҳридаги "Иморат" тарихий-меъморий мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Бу ерга Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари ҳам келди.

Ағдам шаҳри Озарбайжоннинг ғарбий қисмида, Қорабоғ туманида жойлашган. 2021 йилдан бошлаб шаҳар инфратузилмаси фаол тикланмоқда: янги мактаблар, болалар боғчалари, уй-жойлар, маъмурий бинолар қурилмоқда.

"Иморат" мажмуасида Қорабоғ хонлиги асосчиси Паноҳ Алихоннинг саройи ва мақбараси жойлашган. 2024 йилда мажмуа реставрация ишлари ва археологик тадқиқотлардан сўнг қайта очилди.

Бу ерда Қорабоғ тулпорлари парки ва интерактив музей ташкил этилган.

Етакчилар мажмуада яратилган шароитлар, бунёдкорлик ишлари билан танишди. Меҳмонлар эътиборига Озарбайжон Қорабоғининг бой маданияти ва анъаналарини акс эттирувчи Қорабоғ тулпорлари иштирокидаги "Зафар" номли маданий дастур тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар