АсосийДунё

Тоқаев: “Куч қонундан устун бўлмаслиги керак”

Остона “SVMDA” штаб-квартираси очилди.

'Тоқаев: “Куч қонундан устун бўлмаслиги керак”'ning rasmi

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Токаэв Остона шаҳрида Осияда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (СВМДА)нинг бош офиси очилиш маросимида қатнашди. У қонун устуворлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Тантанали маросим чоғида Президент Токаэв ёдгорлик лавҳасини очди ва ташкилот байроғи кўтарилди. У дипломатларни касб байрами билан табриклаб, Қозоғистон бундан 30 йил аввал СВМДА ташаббусчиси бўлганини эслатди.

Токаэвнинг асосий баёнотларидан бири шундай бўлди: “Бугунги кунда куч кўпинча қонун тамойилларидан устун қўйилмоқда. Бундай шароитда барча давлатлар БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий амал қилиши зарур”.

Шунингдек, у мамлакатда “Қонун ва тартиб” тамойили мустаҳкам бўлиши кераклигини урғулади.

Президент рақамли трансформация ҳақида тўхталиб: “Биз Қозоғистонни сунъий интеллект асосида ривожланадиган рақамли давлатга айлантирмоқчимиз”, — дейди.

Унинг таъкидлашича, ҳозирги глобал хавфлар фонида очиқ мулоқот ва ишонч муҳитини сақлаб қолиш минтақавий барқарорлик гаровидир.

    Бошқа янгиликлар