АсосийЖамият

Наманганда ноқонуний газ уланиши аниқланди

Бунинг ортидан давлатга 200 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.

'Наманганда ноқонуний газ уланиши аниқланди'ning rasmi

Наманган вилоятининг Янги Наманаган туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Маълум қилинишича, тумандаги новвойхоналардан бирида фаолият юритаётган фуқаро З.Л. ўзига тегишли бўлган ушбу объектда умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига рухсатсиз тарзда уланиб, уни тижорат мақсадида ишлатган.

Терговга қадар ўтказилган текширув давомида З.Л. жами 200,5 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар