АсосийЖиноят

Наманганда қалбаки доллар муомаласига чек қўйилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

'Наманганда қалбаки доллар муомаласига чек қўйилди'ning rasmi

Наманган вилоятида қалбаки валюта муомаласига оид жиноий схема фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Darakchi.uz'га маълум қилди.

Қайд этилишича, “Косонсой туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ишчиси қалбаки 20 минг АҚШ долларини 14 минг ҳақиқий долларга сотишни таклиф қилган. У ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, 8 минг қалбаки долларни харидорга топшираётган пайтда қўлга олинган.

Текширув давомида у мазкур сохта валютани 1985 йилда туғилган Косонсой туманида яшовчи шахсдан олгани маълум бўлди. Унинг ҳузуридан яна 6 минг қалбаки доллар аниқланиб, расмийлаштириб олинди. Тергов яна бир манбани фош этди: ушбу валюта ўз навбатида 1992 йилда туғилган яна бир фуқародан келгани аниқланган.

Барча гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди асосида иш қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳажга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 20.04.2026 02:29

    Ҳажга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

    Наманганда 4 нафар фуқарони “Ҳаж-2026” мавсумида Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилган шахс тезкор тадбирда ушланди.

    'Сирдарёда судья ва банк ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 15.04.2026 04:44

    Сирдарёда судья ва банк ходими пора билан ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    '3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 10.04.2026 09:57

    3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди

    Шундан 322 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий жавобгарлик қўлланилган.

    'Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 11:23

    Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади

    Юнусободда офисдан катта миқдорда пул ўғирланди.

    'Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 09:06

    Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди

    Янгиҳаёт туманида нодавлат олий таълим талабаси ва унинг устози болаларга мажбурий диний сабоқ бергани аниқланди.

    'Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 07.04.2026 09:33

    Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов бошланди.