АсосийЖамият

Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик газ ўғирлангани фош этилди

Табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар бўйича тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга топширилди.

'Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик газ ўғирлангани фош этилди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди, деб xабар бермоқда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ.

Хабарга кўра, Қибрай туманининг “Салор” маҳалласида жойлашган нотурар бино хатловдан ўтказилганда, фуқаро Ш.А. кафел ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб олгани маълум бўлди.

“E-maʼmuriy” дастури орқали ҳисоб-китоб қилинганида газ таъминоти корхонасига 955 млн 583 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди.

Шунингдек, Оққўрғон тумани “Уста Нурмат” МФЙда жойлашган “Р.Қ.” МЧЖга қарашли новвойхонада газ тармоғига тегишли лойиҳа-техник ҳужжатларисиз улангани аниқланди.

Ҳолат бўйича 946 млн 080 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакилларига топширилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:58

    Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди

    У ҳужумлар оқибатида уйсиз қолган аҳолига тарқатилади.

    'Мирзиёев Остонага етиб борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:53

    Мирзиёев Остонага етиб борди

    Уни аэропортда расмийлар кутиб олди.

    'Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:39

    Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди

    Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар билан танишди.

    'Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:05

    Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди

    Ҳодиса ортидан 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.

    'Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:35

    Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади

    Ўзбекистонликлар учун Японияда автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаш имконини берувчи янги дастур йўлга қўйилмоқда.