АсосийЖамият

Ўмонда тутқунликда сақланган аёл фарзандлари билан Ўзбекистонга қайтарилди

У асли келиб чиқиши эронлик бўлган, лекин ҳеч бир давлат фуқаролигига эга бўлмаган, Али исмли шахс билан шаръий никоҳ асосида бирга яшаб келган.

'Ўмонда тутқунликда сақланган аёл фарзандлари билан Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Мамлакатимиз дипломатлари саъй-ҳаракати билан Ўмонда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ҳамюртимизнинг Ўзбекистонга қайтиши таъминланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. 

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Ўмонда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган юртдошимиз И.С. мурожаат қилиб, икки нафар вояга етмаган фарзанди билан юртимизга қайтишида ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мурожаатда қайд этилишича, у 2019 йилдан буён Ўмоннинг ал-Бурейми шаҳрида, асли келиб чиқиши эронлик бўлган, лекин ҳеч бир давлат фуқаролигига эга бўлмаган, Али исмли шахс билан шаръий никоҳ асосида бирга яшаб келган. И.С. шаръий эридан 2020 йилда ва 2022 йилда фарзандларни дунёга келтирган. Оила бошлиғининг ҳеч қандай ҳужжатга эга эмаслиги ва қонуний никоҳ шартномасининг йўқлиги сабабли фарзандларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни расмийлаштириш ҳам йиллар давомида ортга сурилиб келган.

Шунингдек, оиладаги келишмовчилик, ноқонуний эрнинг фарзандларга нисбатан тез-тез куч ишлатиш ҳолатлари ва уларни ал-Бурейми шаҳридаги хонадонда тутқинликда сақлаш ҳолатлари аёлнинг Ўзбекистон элчихонасига ёрдам сўраб ариза ёзишга ундади. 

Аризада қайд этилган ҳолатлар батафсил ўрганилганидан сўнг, жорий йил 19 май куни элчихона ходимлари ал-Бурейми шаҳридаги И.С. ушлаб турилган хонадонга ташриф буюришди. Дипломатлар кўмагида она ва унинг икки нафар вояга етмаган болалар Масқат шаҳрига олиб келинди ҳамда вақтинча яшаш учун жой билан таъминланди.

Шундан сўнг, элчихона консуллик бўлими томонидан Ўмон тегишли давлат идораларига мурожаатлар қилиниб, И.С.нинг вояга етмаган фарзандларига туғилганлик ҳақидаги ва Ватанга қайтиш учун гувоҳномалар расмийлаштирилди. "Ватандошлар" жамоат фонди ва Ўзбекистон Миграция агентлиги ҳамда Масқатдаги фаол ватандошимиз кўмагида мазкур оиланинг Ўзбекистонга қайтиши учун авиачипталар харид қилинди.

 Мазкур оила жорий йил 18 июнь куни Масқат шаҳридаги халқаро аэропортдан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:29

    Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди

    Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди.

    '"AҚШнинг ҳарбий тажовузи Эрон халқига нисбатан чуқур адовати ва нафратини намоён қилади"'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:37

    'Тошкент аэропортида капсула-меҳмонхона очилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:40

    Тошкент аэропортида капсула-меҳмонхона очилди

    "Қўноқ” бренди остидаги капсула-меҳмонхонада олтита замонавий капсула мавжуд.

    'Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой – Мўғулистон коридори бўйлаб биринчи пилот юк ташуви муваффақиятли амалга оширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:36

    Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой – Мўғулистон коридори бўйлаб биринчи пилот юк ташуви муваффақиятли амалга оширилди

    Мураккаб релефли Олтой тоғлари бўйлаб ўтган мазкур коридор айрим қисмлари денгиз сатҳидан 1500 метр баландликкача кўтарилади.

    'Тошкентда 11 ёшли қиз вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:40

    Тошкентда 11 ёшли қиз вафот этди

    У ток уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган.

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.