АсосийЖиноят

Поездда 300 минг сўм эвазига қўшмачилик қилган вагон хизматчиси жазоланди

Унга қилмиши учун 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

'Поездда 300 минг сўм эвазига қўшмачилик қилган вагон хизматчиси жазоланди'ning rasmi

“Олот-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поездда вагон хизматчисининг қўшмачилик қилгани аниқланди. Унга қилмиши учун 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. darakchi.uz суд ҳужжати билан танишди.

Ҳужжатга кўра, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖда вагонлар хизматчиси вазифасида ишлаб келган Д.Х. жорий йилнинг 21 февраль куни 071 рақамли “Олот-Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поезднинг 7-вагонида кузатувчи вазифасида бўлган. У қўшмачилик қилиш мақсадида шу куни соат 20:15 ларда “Қоракўл” темирйўл вокзалидан поезднинг 11-вагонига чипта билан чиқиш учун келган Б.Ў. ва Г.Ў.ни 7-вагоннинг 2-купесига жойлаштириб, моддий манфаат кўриш мақсадида Б.Ў.дан тезкор тадбирда фойдаланилган 300 минг сўмни олган. Бунинг эвазига у Б.Ў. ва Г.Ў.га жинсий алоқада бўлиши учун шароит яратиб бериб, қўшмачилик қилган. 

Ҳолат Навоий вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси жиноят қидирув гуруҳи ходимлари томонидан аниқланиб, 300 минг сўм пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.

Жорий йилнинг 15 апрель куни жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Судда Д.Х. айбига тўлиқ иқрор бўлган. Шу тариқа у Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, 1 йил 6 ой муддатга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги корхона ва ташкилотларда мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Шунингдек, унга ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада МИБ бошлиғи пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 18:12

    Фарғонада МИБ бошлиғи пора билан қўлга тушди

    У жавобгарларни хонадондан мажбурий тартибда кўчириш юзасидан ижро ҳаракатларини якунлаб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади.

    '11 ёшли ўгай қизини мунтазам зўрлаб келган "блогер" 16,5 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 19.06.2025 18:24

    11 ёшли ўгай қизини мунтазам зўрлаб келган "блогер" 16,5 йилга қамалди

    У жазонинг 1 йилини турмада, қолган қисмини умумий тартибли колонияларда ўтайди.

    'Қорақалпоғистонда ўқитувчилардан аттестация учун оммавий пора олингани фош бўлди'ning rasmi

    Жиноят 19.06.2025 07:35

    Қорақалпоғистонда ўқитувчилардан аттестация учун оммавий пора олингани фош бўлди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Тожикистондан 16 кг гиёҳванд модда олиб кирган шахс қамалди'ning rasmi

    Жиноят 17.06.2025 13:27

    'Қашқадарёда солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 16.06.2025 08:42

    Қашқадарёда солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари пора билан ушланди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    'Бухорода мансабдорлар давлат манфаатларига катта моддий зарар етказди'ning rasmi

    Жиноят 13.06.2025 19:47

    Бухорода мансабдорлар давлат манфаатларига катта моддий зарар етказди

    Қонунбузарлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан аниқланди.