Сурияда Башар ал-Асад режими қулагач, икки миллиондан ортиқ суриялик муҳожир ўз юртига қайтди. Бу ҳақда БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди маълум қилди.
Унинг айтишича, бу жараён сиёсий ечимларнинг зарурлигини яна бир бор тасдиқлайди:
“Бу бизга янги беқарорлик ва кўчиш тўлқинлари эмас, балки сиёсий ечимлар зарурлигини кўрсатмоқда”, — деб ёзди Гранди Х (Тwиттер) ижтимоий тармоғида.
Гранди ҳозирда Ливанда бўлиб турибди. У 20 июнь — Жаҳон қочқинлар куни муносабати билан Сурияга йўл олган.
Маълумотларга кўра, Ливан ҳукумати Суриядан қочиб келган 1,5 миллионга яқин муҳожирни босқичма-босқич ватанга қайтариш режасини ишлаб чиққан. Режага кўра, 2024 йил сентабрига қадар 300 минг нафаргача суриялик Ливандан ўз юртига қайтади.
Ҳар бир қайтаётган муҳожирга 100 доллар нақд тўланади. Бироқ, улар қайтиб келгач, Ливанда яна бошпана сўрамасликка розилик бериши керак.
Шу билан бирга, Германия ҳукумати ҳам Сурияга депортацияни қайта тиклашни ўйламоқда. Аммо Германия Ташқи ишлар вазирлигининг сўнгги баҳолашига кўра, Суриядаги хавфсизлик ҳолати ҳануз “жиддий даражада беқарор” бўлиб қолмоқда.