АсосийДунё

НАТО Трамп зерикиб кетмаслиги учун саммитни қисқартирди

Жорий йилги “G7” саммитида Трамп тадбирни муддатидан олдин тарк этиб, бошқа давлат раҳбарларини ижтимоий тармоқларда танқид қилган.

'НАТО Трамп зерикиб кетмаслиги учун саммитни қисқартирди'ning rasmi

Шимолий Атлантика альянси — НАТО бу йилги саммит дастурини анъанавий уч сессиядан фақат бир сессияга қисқартирди. Гап, АҚШ президенти Доналд Трампнинг сабрсизлиги ва кутилмаган ҳаракатларидан эҳтиёт бўлишда. Бу ҳақда “The Financial Times” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Голландиянинг Гаага шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитда ишчи сессия атиги 2,5 соат давом этади. Бу қарор Трампнинг йиғилиш давомида зерикиб, уни эрта тарк этмаслиги учун қабул қилинган.

“Бу чора Трамп зерикмасин ва саммитни ўртасида тарк этмасин деган мақсадда кўрилган”, — деб ёзади ФТ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилги “G7”саммитида Трамп тадбирни муддатидан олдин тарк этиб, бошқа давлат раҳбарларини ижтимоий тармоқларда танқид қилган эди. НАТО расмийлари бу сафар бундай ҳолатга йўл қўймасликка уринмоқда.

НАТО Бош котиби Марк Рютте саммитда фақат битта муҳим масалага эътиборни жамлаш тарафдори — бу ҳарбий харажатларни 2030 йилгача ЯИМнинг 5 фоизигача ошириш таклифи. Ҳозирча бу режаларга Испания ва яна бир нечта давлат қаршилик қилмоқда. Испания ҳукумати мудофаа харажатларининг ортиши ижтимоий таъминотга салбий таъсир кўрсатишидан хавотирда.

Саммит 24–26 июнь кунлари Гаагада бўлиб ўтади. Тадбирда Украина Президенти Владимир Зеленский иштирок этиши ҳам кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2024 йилда Ўзбекистондан Россияга борган мигрантлар сони маълум бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:02

    2024 йилда Ўзбекистондан Россияга борган мигрантлар сони маълум бўлди

    Қарийб 1,5 миллион ўзбекистонлик 2024 йилда Россияга борган, бу умумий мигрантлар улушининг 23,3 фоизига тенг.

    'Қозоғистонда бўрон ўнлаб биноларга зарар етказди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:50

    Қозоғистонда бўрон ўнлаб биноларга зарар етказди

    Оқибатда 16 киши, жумладан, уч нафар бола жароҳатланган.

    'Трамп: АҚШ икки ҳафта ичида Эрон бўйича ҳарбий қарор қабул қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:42

    Трамп: АҚШ икки ҳафта ичида Эрон бўйича ҳарбий қарор қабул қилади

    Оқ уйнинг бу баёноти Теҳрон ва Вашингтон ўртасида сўнгги ҳафталарда кучайган зиддиятлар фонида янграмоқда.

    'Асад режими қулагач, 2 миллиондан ортиқ суриялик ватанига қайтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:40

    Асад режими қулагач, 2 миллиондан ортиқ суриялик ватанига қайтди

    Ливан ҳукумати Суриядан қочиб келган 1,5 миллионга яқин муҳожирни босқичма-босқич ватанга қайтариш режасини ишлаб чиққан.

    'Латвия россиялик ва беларусликларга кўчмас мулк харидини тақиқлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:39

    Латвия россиялик ва беларусликларга кўчмас мулк харидини тақиқлади

    Мамлакат мазкур чораларни Россия ва Беларус билан боғлиқ геосиёсий хавфларни камайтириш мақсадида жорий қилган.

    'Путин тадбиркорларни ишонтира олмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:36

    Путин тадбиркорларни ишонтира олмади

    Петербург халқаро иқтисодий форумида Ғарб сармоядорлари иштирок этмади.