Хоразм вилояти Урганч туманида "Оқ ариқлар" МФЙда жойлашган "И. Т. Б. Қ." МЧЖ суғориш мақсадида фойдаланаётган сув насослари учун электр таъминоти билан шартнома расмийлаштирмасдан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 8 миллиард 672 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Хоразмда корхона “ток”ни ноқонуний ишлатгани учун катта миқдорда жаримага тортилган эди;
Ҳолат юзасидан корхона 41,7 млн сўм миқдорида молиявий санкция қўлланилган.