Африканинг турли мамлакатларидан келган ёш қизлар Россияда юқори маош ва таълим ваъда қилинган дастур орқали дрон йиғиш цехларига тушиб қолгани айтилмоқда. Бу ҳақда “DW” нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, 20 ёшли Амината Серра-Леонедан исмли қиз Россиянинг тили ва маданиятига қизиқади. Ва мамлакатга келади.
У “ДW” нашрига берган интервьюсида “Алабуга Старт” дастури орқали Россияга кетишни режалаштираётганини айтади. Ушбу дастурда Африканинг камбағал мамлакатларидан келган ёшларга кейтеринг, логистика ва меҳмонхона хизматларида ойига камида 860 доллар маошли иш ва рус тили курслари ваъда қилинади.
“ДW” билан суҳбатлашган, исми сир сақланган Чинара исмли нигериялик қиз Россияга боргандан сўнг дрон йиғиш цехида қийин меҳнатга мажбурланганини айтди.
“Бизга оғир шароитларда ишлатишди, ҳақ тўлаш эса ваъда қилинганидан анча кам эди”, — дейди у.
Баъзилар дрон йиққан, баъзилар ишлаб чиқариш назоратида бўлган, қолганлари эса тозаловчи бўлиб ишлаган.
Чинаранинг таъкидлашича, улар хавфли кимёвий моддалар таъсирига учраган.
“Ҳатто руслар ҳам бу ерда узоқ ишламайди – жуда хавфли”, — дейди у.
Маълумот учун, “Алабуга” — Россиядаги ҳарбий-саноат марказларидан бири бўлиб, у ерда Эронда ишлаб чиқилган Shahed-136 асосида “Геран-2” дронлари йиғилади. Бу дронлар Украинага қарши ҳужумларда кенг фойдаланилади.
Россияда ишчи кучи етишмовчилиги мигрантларга бўлган талабни оширмоқда. Бироқ “Алабуга Star” дастури инсон савдоси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги бўйича INTERPOL суриштирув бошлаган. Шу билан бирга, Кения, Уганда ва Танзания ҳам ўз текширувларини бошлаган.
Шу ҳолатларга қарамай, дастур вакиллари африкалик дипломатлар билан учрашувлар ўтказишда ва лойиҳани тарғиб қилишда давом этмоқда.