Андижон вилоятида 2,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган "Метан заправка" аниқланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, вилоятнинг Пахтаобод туманида жойлашган “М. М. А.” МЧЖ'га қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида газ ҳисоблаш ускунасининг импульс найчасига ташқи таъсир ўтказилгани аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 2 млрд 541 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.
“Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда корхона 3 млрд сўмдан зиёд табиий газни ўғирланган энди.
Сўнг мазкур ноқонуний ҳолатга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.