Афғонистон томони маълумотига кўра, 2025 йил 17 июндан бошлаб, "Саланг" довони орқали Покистон ва Покистон портларига катта ҳажмли юк транспорт воситаларида ташувларни амалга ошириш қайта тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
Довонда олиб бориладиган таъмирлаш ишлари юк ташувларига таъсир қилмаган ҳолда давом эттирилиши маълум қилинди.
Маълумот учун, "Саланг" довонида таъмирлаш жараёни 2025 йил 10 июндан бошланган эди.