АсосийЖиноят

Тожикистондан 16 кг гиёҳванд модда олиб кирган шахс қамалди

У 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

'Тожикистондан 16 кг гиёҳванд модда олиб кирган шахс қамалди'ning rasmi

Тожикистондан Ўзбекистонга 16 килограмм гиёҳвандлик воситаси олиб келган шахс 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 12 ноябрь куни ДХХ томонидан Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Поп тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Lacetti автомашинаси тўхтатилган. Автоулов холислар иштирокида текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган ва 1984 йилда туғилган фуқарога тегишли юк сумкасида 3 килограмм 887 грамм “опий” ва 9 килограмм 839 грамм “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида у Тожикистон фуқароси билан ўзаро тил бириктириб, қўшни давлатдан гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилиш ҳамда сотиб, мўмай даромад топишни режа қилгани ва ушбу моддаларни Тошкент вилоятининг Бўка туманида қабул қилиб олгани маълум бўлган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тезкор тергов тадбирлари давом эттирилиб, 2024 йилнинг август-сентябрь ойларида тожикистонлик наркосавдогар томонидан Бўка тумани ҳудудига етказиб берилган ва мазкур шахс қабул қилиб олиб, Данғара туманида жойлашган ўзига тегишли ер участкасига яшириб қўйган 1 килограмм 902 грамм “опий” ва 857 грамм “гашиш” моддалари ҳамда 1 дона “Макаров” пистолети, 2 дона ўқдон ва 18 дона патрон ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди томонидан мазкур фуқаро Жиноят кодексининг 28, 246-моддасининг (контрабанда) 1- ва 2-қисмларида ҳамда 25, 273-моддасининг (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёда солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 16.06.2025 08:42

    Қашқадарёда солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари пора билан ушланди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    'Бухорода мансабдорлар давлат манфаатларига катта моддий зарар етказди'ning rasmi

    Жиноят 13.06.2025 19:47

    Бухорода мансабдорлар давлат манфаатларига катта моддий зарар етказди

    Қонунбузарлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан аниқланди.

    'Қашқадарёда ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жиноят 13.06.2025 12:24

    Қашқадарёда ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.

    'Фарғонада “Ҳизб-ут-Таҳри”га алоқадор шахс қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 12.06.2025 09:17

    Фарғонада “Ҳизб-ут-Таҳри”га алоқадор шахс қўлга тушди

    У ўзи билан бирга яна тўрт нафар шахсни ташкилот фаолиятига жалб қилган.

    'Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 09.06.2025 12:14

    Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими ходими пора билан қўлга тушди

    У ер ажратиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига фуқародан 4000 доллар талаб қилган.

    'Халқаро қидирувга берилган аёл БААдан депортация қилинди'ning rasmi

    Жиноят 05.06.2025 19:01

    Халқаро қидирувга берилган аёл БААдан депортация қилинди

    Амирликлар миграция полицияси ходимлари кузатувида депортация қилинган аёл Тошкент аэропортида Ўзбекистон Интерполига топширилди.