АсосийЖамият

Аномал иссиқ туфайли поездлар тезлиги чекланади

Ҳарорат кўтарилиши оқибатида ерусти темирйўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлиши инобатга олинган.

'Аномал иссиқ туфайли поездлар тезлиги чекланади'ning rasmi

Ўзбекистонда кузатилаётган кескин иссиқ об-ҳаво туфайли йўловчи поездларининг тезлиги чекланади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳарорат кўтарилиши оқибатида ерусти темирйўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлишини инобатга олиб, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.

Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасаяди. Шунингдек, тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар ҳаракат жадвалида кўрсатилган вақтдан кечроқ манзилга етиб бориши мумкин.

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ўз мижозларидан аномал иссиқлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар