АсосийСиёсат

Ўзбекистонда жинсини ўзгартирган фуқароларга исм-шарифини ўзгартиришга рухсат берилди

Бу ҳақда фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш қоидаларига киритилган ҳукумат қарорига биноан ўзгаришлар киритилди.

'Ўзбекистонда жинсини ўзгартирган фуқароларга исм-шарифини ўзгартиришга рухсат берилди'ning rasmi

Ўзбекистонда эндиликда жинсини ўзгартириш ҳолати исм, фамилия ва отасининг исмини ўзгартириш учун асос бўлади. Бу Вазирлар Маҳкамаси 12 июнь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунигдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, эндиликда жинсини ўзгартирган фуқаро исм, фамилия ва отасининг исмини ўзгартириш ҳақида ҳам ариза бера олади. Бунинг учун соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан жинсни ўзгартириш тўғрисида берилган тиббий хулоса тақдим этилиши керак.

Қоидаларнинг янги таҳририга кўра, ФИО қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин:

  • Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ;
  • Суд қарорига асосан;
  • Агар исм ёки фамилия нохуш ёки ёқимсиз эшитилса;
  • Агар исм ёки фамилия миллийликка мос келмаса;
  • Истак бўйича – турмуш қуришдан олдинги фамилияга қайтиш (турмуш даврида ёки ажрашгач);
  • Оила аъзолари умумий фамилия олишни истаса (агар никоҳ тузилганида бундай фамилия олинмаган бўлса);
  • Фарзандларнинг отаси, онаси, онанинг турмушдан олдинги фамиляси ёки ўгай ота/васий фамилиясини олишини исташ ҳолатида;
  • 16 ёшга тўлган шахс учун оталикни белгилашда;
  • Жинс ўзгартирилганда.

    Бошқа янгиликлар