АсосийСиёсат

Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари ишдан бўшатилади

Президент Шавкат Мирзиёев халқ қабул хонасига фуқароларнинг масаласини ҳал қила оладиган фидойи кадрлар ўтириши кераклигини айтди.

'Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари ишдан бўшатилади'ning rasmi

Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилади ва масалани ҳал қила оладиган фидойи кадрлар билан тўлдирилади.  Бу ҳақда  бугун, 16 июнь куни амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. 

“Халқ қабулхоналари тизими ҳам аҳоли дардини эшитиб, масалаларни ҳал қилиш ўрнига мурожаатларни давлат ташкилотларига тақсимловчи “диспетчер”га айланиб қолди”, — дейди президент.

Хусусан, ўтган йили виртуал қабулхона ва халқ қабулхоналарига юборилган мурожаатларнинг 55 фоизи ижобий ҳал этилмаган. Мурожаатлар ҳал бўлмагани учун, ижтимоий тармоқлар орқали чиқишлар кўпайган. Ижтимоий тармоқлардаги энг кўп мурожаатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд, ҳокимликлар, таълим, экология соҳаларига тўғри келади. Мингга яқин мурожаатларда Президентнинг шахсий қабули сўралган.  

“Айниқса, Тошкент шаҳри ва Бухорода мансабдор шахслар устидан шикоятлар кўпайганини ҳокимлар қачон таҳлил қилган? Вазирлар ва ҳокимлар мурожаатларга ечим бермаса, одамлар додини кимга айтсин?

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг дарди ва умиди турганини унутмаслигимиз керак!”— дейди Шавкат Мирзиёев .

Тизимдаги камчиликлар ҳисобга олиниб, Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилиши ва масалани ҳал қила оладиган фидойи кадрлар билан тўлдирилиши қайд этилди.

Эндиликда Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши белгиланди. Ҳокимлар ҳар куни ишини шу ерда аҳоли дарди ва ташвишини эшитишдан бошлайди.

“Ҳокимлар бир нарсани тушуниб олсин, бугун туғилган муаммони кейинги кунга ўтказишга йўл қўйилмайди. Мурожаатни бошқа идорага юбормасдан шу ернинг ўзида ҳал қилади”, дейди Президент.

Бунинг учун туман ҳокимининг ваколатлари кенгайтирилади. Масалаларни ҳал қилиш учун қўшимча ресурс ҳам берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент йил якунигача 100 минг хонадон энергия самарадор тизимга ўтиши зарурлигини айтди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:55

    Президент йил якунигача 100 минг хонадон энергия самарадор тизимга ўтиши зарурлигини айтди

    Вазирлик, ҳокимлик ва давлат корхоналарининг ойлик истеъмоли 500 киловатт соатдан юқори бўлган ходимлари рўйхати шакллантирилади.

    'Ўзбекистонда жинсини ўзгартирган фуқароларга исм-шарифини ўзгартиришга рухсат берилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 13:40

    Ўзбекистонда жинсини ўзгартирган фуқароларга исм-шарифини ўзгартиришга рухсат берилди

    Бу ҳақда фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш қоидаларига киритилган ҳукумат қарорига биноан ўзгаришлар киритилди.

    '1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 13:37

    1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

    Ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

    'Президент камералар фақат жарима ёзиш учун ишлаётганини танқид қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 13:24

    Президент камералар фақат жарима ёзиш учун ишлаётганини танқид қилди

    Аҳоли жамоат транспорти сифати ва тирбандликлардан мутлақо норози экани қайд этилди.

    'Президент Администрациясининг Назорат инспекциясини бугуннинг ўзида тугатишга қарор қилинди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 10:41

    Президент Администрациясининг Назорат инспекциясини бугуннинг ўзида тугатишга қарор қилинди

    Президент раислигидаги видеоселекторда инспекция фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

    'Шавкат Мирзиёев Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ҳақида кескин гапирди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 09:53

    Шавкат Мирзиёев Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ҳақида кескин гапирди

    Ўзбекистон етакчисига кўра, икки давлат ўртасидаги ҳолат минтақага таъсир кўрсатмай қолмайди.