АсосийЖамият

Қашқадарёда сохта "профилактика инспектори" фуқарони алдаб 500 доллар пора олди

"Профилактика инспектори" аёлдан яна 1,5 млн сўм олаётганда қўлга тушган.

'Қашқадарёда сохта "профилактика инспектори" фуқарони алдаб 500 доллар пора олди'ning rasmi

Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи шахс ўзини ҳудудий профилактика инспектори деб таништириб, фуқарога унинг устидан ариза тушганлиги, қўлида турли фото ва видеотасвирлар борлигини айтиб, бўлимга чақирган.

Аёл боролмаслигини маълум қилган, ўзини профилактика инспектори деб таништирган шахс эса аёлдан ишни ҳал қилиб бериши учун 500 доллар талаб қилган. Унинг сўзларига ишонган аёл шахсий маълумотлари ошкор бўлмаслиги учун сохта профилактика инспектори талаб қилган пулларни унинг пластик картасига ташлаб беради.

Шундан сўнг сохта профилактика инспектори фуқародан ушбу ишни батамом ёпиш учун яна 1,5 млн сўм талаб қилиб, пулни олаётган вақтда ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳарорат 42 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:57

    Бугун ҳарорат 42 даражагача кўтарилади

    15 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият 14.06.2025 21:34

    Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар тўхтатилди

    Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.

    '"Moodyʼs" Ўзбекистоннинг рейтинг прогнозини "барқарор"дан "ижобий"га ўзгартирди'ning rasmi

    Жамият 14.06.2025 20:25

    "Moodyʼs" Ўзбекистоннинг рейтинг прогнозини "барқарор"дан "ижобий"га ўзгартирди

    Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

    'Андижонда иккита "Дамас" тўқнашиб кетди'ning rasmi

    Жамият 14.06.2025 16:59

    Андижонда иккита "Дамас" тўқнашиб кетди

    19 ёшли ҳайдовчи ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган машинани қувиб ўтмоқчи бўлган.

    'Тошкентда "Тез ёрдам" машинаси ва Spark ўртасида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 14.06.2025 15:33

    Тошкентда "Тез ёрдам" машинаси ва Spark ўртасида ЙТҲ содир бўлди

    ЙТҲ тафсилотлари ҳақида маълумот берилди.

    'Тошкентда қалбаки қуйма олтин сотаётганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 14.06.2025 14:19

    Тошкентда қалбаки қуйма олтин сотаётганлар қўлга тушди

    Улар 2,06 кг "тилла"ни 70 минг долларга пулламоқчи бўлган.