Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати ушбу ЙТҲ ҳақида батафсил маълумот берди.
Маълумотга кўра, жорий йилнинг 14 июнь куни соат 12:40лар чамасида, Шахрихон тумани “Долан” МФЙ худудидан ўтган 4Р-112 давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлининг 5 км.да “Шаҳрихон - Олтинкўл” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 2006 йилда туғилган Н.Ж. ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситасини нотўғри қувиб ўтиши яъни олдинги бўлакка улгуриб ўта олмаганлиги оқибатида “Олтинкўл-Шаҳрихон” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Дамас” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида, автомашиналар техник шикастланган, бир нафар йўловчи енгил даражадаги тан-жароҳати олиб туман шифохонасига мурожаат қилган.
Мазкур холат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда, дейилади хабарда.