АсосийЖамият

Бўстонлиқда шамол оқибатида “дом”лардан бирининг томи учиб кетди

Ҳолат юзасидан ФВВ матбуот хизмати изоҳ берди.

'Бўстонлиқда шамол оқибатида “дом”лардан бирининг томи учиб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида кучли шамол уйларнинг томини учириб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВВ матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, тегишли ташкилотлар куч воситалари ҳодиса жойига етиб бориб, вазият оқибатларини бартараф этишга киришган.

Маълум бўлишича шамол оқибатида битта тўрт қаватли уйнинг том қисми зарар кўрган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар