АсосийЖамият

Бугун қатор ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Ҳарорат 35 даражагача кўтарилади.

'Бугун қатор ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 7 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 17-22, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё вилоятида ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 20-25, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел келиши хавфи бор. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев халқаро инвесторларни қабул қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:52

    Шавкат Мирзиёев халқаро инвесторларни қабул қилди

    Учрашув давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатимизда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

    'Ўзбекистонда августдан бошлаб бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:20

    'Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатга чиқмоқда?'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:04

    Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатга чиқмоқда?

    Миллий статистика қўмитаси сўнгги маълумотларни очиқлади.

    'Навоий вилоятида чиқинди олиб кетиш тарифлари ўзгаради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:49

    Навоий вилоятида чиқинди олиб кетиш тарифлари ўзгаради

    Навоий шаҳри ва Кармана туманлари учун янги нархлар белгиланди.

    'АҚШ Ўзбекистон сув ресурсларига қизиқиш билдирмоқда'ning rasmi

    Жамият 06.06.2025 20:49

    АҚШ Ўзбекистон сув ресурсларига қизиқиш билдирмоқда

    АҚШ Геология хизмати Ўзбекистондаги дарёларнинг сув режимини ўрганиш учун пудратчиларни жалб қилмоқчи.