АсосийЖамият

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига BYD автомобиллари топширилади

Тошкентда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.

'Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига BYD автомобиллари топширилади'ning rasmi

Улкан ғалаба — Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган миллий жамоа Бирлашган Араб Амирликларидан Тошкентга қайтиб келмоқда.

Пойтахтда минглаб юртдошлар футболчиларни тантанали кутиб олишга шай турибди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, миллий жамоа аъзолари шарафига ўтказиладиган тантанали маросимда уларга Президент совғаси - BYD автомобиллари топширилади.

"Кечаги ўйиндан сўнг давлатимиз раҳбари биринчи бўлиб уларга қўнғироқ қилди ва тарихий натижа билан табрикладилар. Бугун эса футболчилар ва мураббийлардан бир гуруҳини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзоладилар", — деди Асадов.

Аввалроқ президент футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ва Ўзбекистон футбол федерациясининг бир қанча ходимларини орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Ўзбекистон сув ресурсларига қизиқиш билдирмоқда'ning rasmi

    Жамият 06.06.2025 20:49

    АҚШ Ўзбекистон сув ресурсларига қизиқиш билдирмоқда

    АҚШ Геология хизмати Ўзбекистондаги дарёларнинг сув режимини ўрганиш учун пудратчиларни жалб қилмоқчи.

    'Хорижий давлатлар президентлари Шавкат Мирзиёевга табрик йўлламоқда'ning rasmi

    Жамият 06.06.2025 20:34

    Хорижий давлатлар президентлари Шавкат Мирзиёевга табрик йўлламоқда

    Муқаддас Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарларидан табрик мактублари келиб тушмоқда. Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига чуқур ҳурмат билдирган ҳолда, юртимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантиришга қатъий интилишларини таъкидламоқдалар. Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган: Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев; Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров; Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон; Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов; Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов; Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев; Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев; Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси; Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған; Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён; Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён; Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум; Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён; Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён; Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ; Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний; Қатар Давлати Амири ўринбосари Шайх Абдуллоҳ бин Ҳамад бин Ҳалиф Ол Соний; Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ; Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II; Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Теббун; Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос; Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа; Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев; Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим; Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Асад Мажид Хон; Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода. Қутловлар келишда давом этмоқда.

    'Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

    Жамият 06.06.2025 15:39

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга олиб келинди

    Улар Тян-Шан тоғлари этагида жойлашган дам олиш масканига йўл олишган.

    'Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди'ning rasmi

    Жамият 06.06.2025 14:05

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди

    2004 йилдан Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши депутати сифатида ишлаб келаётган эди.

    'Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади'ning rasmi

    Жамият 06.06.2025 12:52

    'Тошкентда ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 06.06.2025 09:30

    Тошкентда ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.