АсосийЖамият

ОТМлар қабулидаги "аввал тест, сўнг танлов" тамойили қандай ишлайди?

Қабул тартиби ҳақидаги маълумотлар билан батафсил танишинг.

'ОТМлар қабулидаги "аввал тест, сўнг танлов" тамойили қандай ишлайди?'ning rasmi

Тартибга кўра, 2024-йилдан бошлаб, давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилиши белгиланган.

Бунда абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.

Олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.

Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:

1-босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнгача (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат ОТМни танлайди.

1-босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайдилар. Олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танламаган абитуриентлар якуний танловга қўйилмайди.

Коллеж ва техникумларда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар коллеж ва (ёки) техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лукашенко: “Мен Путин ёки Трамп каби император эмасман”'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:40

    Лукашенко: “Мен Путин ёки Трамп каби император эмасман”

    Беларус етакчиси Ғарб танқидларига муносабат билдириб, АҚШ билан “катта битим”га тайёрлигини айтди.

    'Истанбулда ўзбекистонлик аёл севгилисини 20 минг долларга “туширдими”?'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:46

    Истанбулда ўзбекистонлик аёл севгилисини 20 минг долларга “туширдими”?

    Туркиялик эркак муносабат давомида а ўзбекистонлик аёлга катта миқдорда пул берганини маълум қилди.

    'Тошкентда хонадон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:00

    Тошкентда хонадон ёниб кетди

    Олмазор туманида содир бўлган ёнғинда жабрланганлар қайд этилмаган.

    'Солиқ тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:47

    Солиқ тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

    Янги ўзгартишларга кўра, айрим ҳолатларда 7 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

    'Японияда цунами хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:46

    Японияда цунами хавфи эълон қилинди

    Кучли зилзиладан сўнг соҳил ҳудудларида фавқулодда огоҳлантириш берилди.

    'Мирзиёев наркобизнесга қарши янги халқаро ташаббусларни илгари сурди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:53

    Мирзиёев наркобизнесга қарши янги халқаро ташаббусларни илгари сурди

    Самарқанддаги форумда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши кураш масаласи кун тартибига чиқарилди.