Япониялик рассом Рё Татсукини "япон Вангаси" деб аташади. У 2025 ва 2030 йилларда башоратига кўра, шу йиллар орасида Японияни кучли зилзила, бутун дунёни эса янги вирус кутмоқда.
Татсуки 2030 йилда Ер шарини қамраб олган (СОВИД-19, таҳр.) вирусга ўхшаш яна бир ҳалокатли вирус тарқалишини башорат қилмоқда.
Шунингдек, у китобининг янгиланган нашрида 2025 йил июль ойида Японияда яна бир зилзила содир бўлишини башорат қилди.
Аниқлик киритилишича, башоратчи янги зилзилани 2011 йилда Фукусима атом электр станцияси вайрон бўлгандаги зилзила билан таққослаган. Қайд этилишича, 2011 йилда Японияда цунами ва 9 магнитудали силкинишларни ҳам Татсуки башорат қилган эди.
Рассомнинг прогнози ортидан Япония, Хитой ва Ветнамга сайёҳлар оқими кескин камайган.
Маълум бўлишича, у СОВИД-19 эпидемиясини 1999 йилдаёқ башорат қилган. "Номаълум вирус 2020 йилда кириб келади, апрель ойидаги чўққисидан сўнг йўқолади ва 10 йилдан кейин яна пайдо бўлади," деб ёзган у ўз китобида.