АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Кореянинг янги президентига табрик йўллади

Ли Чжэ Мённи Ўзбекистонга таклиф қилди.

'Шавкат Мирзиёев Кореянинг янги президентига табрик йўллади'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Ли Чжэ Мённи ушбу лавозимга сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари ўз мактубида Ли Чжэ Мён раҳбарлигида Кореянинг интеллектуал ва иқтисодий қудрати янада ўсишига, халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузи мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

"Биз Корея Республикаси билан дўстона ва кенг қамровли алоқаларни янги босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратамиз. Аминманки, Сизнинг президентлик даврингизда алоҳида стратегик шериклик муносабатларимиз барча устувор соҳаларда жадал ривожланади", — дейилади мактубда.

Президент мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ли Чжэ Мённи ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

3 июнь куни бўлиб ўтган сайловларда мухолифатдаги "Тобуро" демократик партияси номзоди Ли Чжэ Мён 49,42% овоз билан Жанубий Корея янги президенти этиб сайланди. У КХДР билан мулоқот орқали хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, меҳнат қонунчилигини ислоҳ қилишга ваъда берди. У олдинги сайловда ҳам номзодини қўйган, аммо мағлуб бўлганди.

61 ёшли Ли, шунингдек, меҳнат қонунчилигини ислоҳ қилишга, хусусан, иш ҳафтасини қисқартиришга, ота-оналар учун болалар сонига қараб солиқ чегирмаларини жорий этишга ва пенсия ёшини оширишга ваъда бермоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича йиғилиш ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:51

    'Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 15:30

    Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди

    Президент Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан самимий табриклади.

    'Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 14:28

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди

    Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва замонавий техникаларни жорий этиш устувор вазифа сифатида белгиланди.

    'Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади'ning rasmi

    Сиёсат 24.02.2026 14:24

    Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни мамлакатимизда расмий ташрифда бўлиб турган Беларусь Бош вазири Александр Турчин билан учрашди.