Фарғонада фермер хўжалиги катта миқдордаги “ток”ни ўғирлагани фош этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати ёзмоқда.
Қайд этилишича, фермер хўжалиги 1 млрд 845 млн соъмдан ортиқ электр қувватидан ўғринча фойдаланган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо берилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган.