Пойтахт Тошкентнинг Сергели туманида “Damas” ва “Skuter” иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ ортидан бир нафар шахс қурбон бўлди. Автомашина ва мототранспорт таниб бўлмас даражага келиб қолган.
ЙТҲ кеча, 2 июнь куни соат 23:50 ларда Сергели тумани Мирзо “Турсунзода-Меҳригиё” кўчалари чорраҳасида содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси
2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.