АсосийЖамият

Самарқанддаги мактабда 18 ёшли қиз тенгдошларини калтаклади

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий баёнот берди.

'Самарқанддаги мактабда 18 ёшли қиз тенгдошларини калтаклади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда қизларнинг жанжали акс этган видео тарқалиб, ҳолат жорий йил 29 апрель куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги 83-сонли мактабда содир бўлгани айтилди. Хабарларда мактаб директори ўқувчиларни уларни сўраб келган зўравонларга топширгани ҳам иддао қилинган. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, жорий йил 29 апрель куни Пастдарғом тумани Қўшқудуқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳамда туманнинг 83-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида Самарқанд шаҳрида яшовчи, 2007 йилда туғилган фуқаро Э.Б. жамиятдаги юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган ҳолда, ушбу мактабнинг 11-синф ўқувчиларига тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат бўйича Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 18 ёшли фуқаро Э.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (Безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда мактаб директори ростдан ҳам ўқувчи қизларни безорининг олдига олиб чиққан-чиқармагани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

    Бошқа янгиликлар